Аргентина терма жамоаси аъзоси ўлдими?

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ҳужумчиси Кристиан Павон инстаграм саҳифаси орқали ўзининг ўлими ҳақида тарқалган маълумотни рад этди.

Бунгача айрим маҳаллий нашрларда 25 ёшли аргентиналик футболчининг йўл-транспорт ҳодисасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Кристиан Павон 2014 йилдан буён “Бока Хуниорс” клуби футболчиси ҳисобланади.

Павон Аргентина терма жамоаси сафида 2016 йилги Олимпиада ҳамда 2018 йилга жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)