Аргентина терма жамоаси бош мураббийи авариядан сўнг қандай ҳолатга тушди? (ФОТО)

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастлангани ҳақида хабар берган эдик.

Infobae нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли мутахассис велосипедда бўлган пайтида автомобиль уни туртиб юборган. Натижада у юз қисмидан жароҳат олган ва дарҳол шифохонага олиб борилган. Ушбу ҳодиса Мальорка шаҳрида содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсилги ходимларининг маълум қилишларича ушбу ҳолатда айб Скалонининг ўзида бўлган. Айнан унинг қоидани бузиши оқибатида авария содир бўлган.

Скалони ушбу бахтсиз ҳодисадан сўнг жойлаштирган суратда унинг юз қисми шилинган ва кўкарганини кўриш мумкин.

arg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!