Аргентина терма жамоаси бош мураббийи аварияга учради

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланди.

Infobae нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли мутахассис велосипедда бўлган пайтида автомобиль уни туртиб юборган. Натижада у юз қисмидан жароҳат олган ва дарҳол шифохонага олиб борилган. Ушбу ҳодиса Мальорка шаҳрида содир бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсилги ходимларининг маълум қилишларича ушбу ҳолатда айб Скалонининг ўзида бўлган. Айнан унинг қоидани бузиши оқибатида авария содир бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!