Аргентина терма жамоаси дарвозабони ўз келажаги ҳақида гапириб ўтди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси дарвозабони Серхио Ромеро ўзининг келажаги борасида гапириб ўтди.

“Мен “Манчестер Юнайтед”да қоламан. Клуб мен билан шартномани узайтириши учун Моуриньо қаттиқ ҳаракат қилди. Агар клуб мени сотишни истаса, буни албатта қилади. Лекин, бундан бўлади деб ўйламайман”, - дейди Ромеро.

Маълумот учун, Ромеронинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.