Аргентина терма жамоаси форварди
Ads

Аргентина терма жамоаси ва “Интер” клуби форварди Лаутаро Мартинес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Radio La Red нашри тарқатган хабарга қараганда 21 ёшли футболчига "Барселона" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Каталонияликлар Мартинес учун 112 миллион евро таклиф қилишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Лаутарони 2018 йил “Расинг”дан 22 млн евро эвазига сотиб олган эди.