Аргентина терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
"Вильярреал" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хуан Фойт Испания Ла Лигасининг 21-туридан ўрин олган "Реал"га (0:2) қарши ўйинда Ахилл пайидан жароҳат олди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар бермоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони АҚШ, Канада ва Мексикадаги терма жамоалар мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин.
"Вильярреал" ҳимоячиси чап оёғи пайини узган ва тез орада операция қилинади. Sport.es нашри маълумотларига кўра, одатда бундай жароҳатда тикланиш олти ойдан тўққиз ойгача давом этади. Шу тариқа, футболчи 2026-йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Жорий мавсумда Фойт "Вильярреал" сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушди. Аргентина терма жамоаси таркибида футболчи 2022-йилги Жаҳон чемпионати, Финалиссима ва 2019-йилги Америка кубогининг бронза медалларини қўлга киритган.



Фикрлар