Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси энди Ўрунов ва Шомуродов тўп сураётган чемпионатда ўйнайди

"Сан Лоренцо" клуби форварди Адольфо Гайчнинг агенти Матиас Фавано мижози фаолиятини Россияда давом эттириши тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, 21 ёшли аргентиналик футболчи ЦСКА клуби билан шартнома имзолаган. Москва клуби Адольфо учун аргентиналикларга 8,5 млн евро тўлаган. Бундан ташқари, футболчининг кейинги трансферидан тушадиган 20 фоиз маблағ ҳам "Сан Лоренцо"га берилади.

Маълумот учун, Гайч жорий мавсум "Сан Лоренцо" сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)