Аргентина терма жамоаси Мессининг рақамини сақлаб қўяди

Аргентина терма жамоаси яқинлашиб келаётган ўйинларда ўз сардори Лионель Мессига тегишли бўлган 10-рақамдан фойдаланмайди. Бу ҳақда TNT Sports хабар бермоқда.

Унга кўра “альбасетлар” 31 ёшли ҳужумчи терма жамоадаги фаолияти борасида якуний қарорга келмагунича 10-рақамни банд қилиб қўйишади.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг 2019 йилга қадар халқаро фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!