Аргентина терма жамоаси Симеоненинг хизматларидан фойдаланмоқчи

"Наполи" ҳужумчиси Жованни Симеоне Аргентина терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга.

"Il Mattino" нашри хабарига кўра, "альбиселесте" бош мураббий Лионель Скалони "Атлетико" устози Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеонени Қатар жаҳон чемпионатига чақирмоқчи.

Кичкина Симеоне жорий мавсум бошланишидан олдин Италиянинг топ-клубига ўтди. "Наполи" либосида аргентиналик футболчи барча мусобақаларда тўққизта учрашувда иштирок этиб, тўртта гол урди. Жованни фаолияти давомида Аргентина терма жамоаси таркибида бешта ўйин ўтказиб, битта гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!