Аргентина терма жамоаси устози Нагельсманн билан учрашмоқчи
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси устози Юлиан Нагельсманн ҳақида гапирди.
"У ажойиб мураббий. Мен унинг ишини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Унинг машғулотларда қандай ишлаши бизга жуда ёқади. Мен у билан шахсан учрашмоқчиман", - деди Скалони "German Sky" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Скалони FIFA талқини бўйича 2022 йилнинг "энг яхши мураббийи" совринини қўлга киритди.
Фикрлар