Аргентиналик футболчига 3 мамлакатнинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда

"Интер" футболчиси Лаутаро Мартинесга "кучли бешлик"нинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия ОАВлари хабар берди. 

Ҳозирда аргентиналик форвардни Испаниянинг "Атлетико", Англиянинг "Челси" ва Франциянинг ПСЖ клублари жиддий кузатмоқда. Футболчи ҳам Миланни тарк этишга қаршилик билдирмаяпти. 

Лаутаро якунланган мавсумда "Интер" билан А Серияда кумуш медалларга эга чиқди. Шунингдек, у Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучди. 

Маълумот ўрнида, Мартинес якунига етган мавсум барча мусобақалар доирасида 49 беллашувда 25 гол ва 4 ассист қайд этан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!