Арина Соболенко Минскдаги турнирда ўйнайди

Беларуснинг Минск шаҳрида бугун теннис бўйича мухлисларсиз "Belarus Insurance Cup" кўргазмали турнири ўтказилади.

Мусобақа иштирокчилари кортга тушишдан олдин, шифокорлар кўригидан ўтади ва ўйин аввалида қўл бериб сўрашмайдилар.

Кўзгазмали турнирда Арина Соболенко, Александра Соснович, Дмитрий Жирмонт, Иван Лютаревич, Юлия Готовко, Александр Булицкий, Кристина Дмитрук, Денис Жарин, Эвелина Ласкевич, Александр Калинин, Шалимар Тальби, Александр Леоненко, Анна Кубарева, Мартин Борисюк, Алёна Фалей ва Александр Згировский ўз омадини синаб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)