Арина Соболенко ўз ўрнини японияликка бўшатиб берди

Беларуслик теннисчи Арина Соболенко Нью-Йорк шаҳрида япониялик Наоми Осака билан "US Open" мусобақасида ўзаро рақобатлашди.

Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасидан жой олган ушбу баҳсда Наоми 6:3, 2:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Осака  "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финалида украиналик Леся Цуренко, ёки чехиялик Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)