CITYXTRA: Ҳусанов учун суперклуб 50 миллион евро таклиф қилди
2025 йилнинг 20 январь куни клуб сафига келиб қўшилганига ҳали бир йил бўлмай туриб, Абдуқодир Ҳусанов кутилмаганда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар оқими марказида қолди.
“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – cityxtra.co.uk сайти Абдуқодир Ҳусанов атрофида юзага келган вазият бўйича янги маълумотларни чиқарди.
- Хосеп Гвардиола “Этихад” стадионида тажрибали ўйинчилар ва келажаги порлоқ ёш истеъдодларни бирлаштирган ҳолда, жамоа мудофаа чизиғини истиқболли ривожлантиришда ўзбек футболчисига муҳим ўрин ажратганига қарамай, унинг исми трансфер янгиликларида бот-бот тилга олинмоқда.
Ҳусановнинг Манчестердаги илк йили, гарчи у турли мусобақаларда бир нечта ҳайратланарли ўйинлар кўрсатган бўлса-да, клуб раҳбарияти томонидан тезкор натижа бериш даври эмас, балки кўпроқ жамоага мослашиш босқичи сифатида қабул қилинмоқда. Шу билан бирга, жамоа ҳимоя чизиғида асосий таркибдан жой олиш ва ўйин вақтига эга бўлиш учун кескин рақобат давом этмоқда.
“Манчестер Сити” мураббийлар штаби ҳамон футболчининг индивидуал ўсишига, майдонда тўғри позиция танлашига ва Пеп Гвардиоланинг ниҳоятда мураккаб ва талабчан тактик тизимига тўлиқ сингиб кетишига эътибор қаратмоқда.
Ҳусановнинг жорий мавсумдаги ўйин вақти чеклангани эса, ҳам жамоадошларининг юқори даражадаги маҳорати, ҳам унинг ўз жисмоний ҳолати билан боғлиқ айрим муаммолар билан изоҳланади.
Унинг атрофидаги вазият сабабли ички рақиблар билан боғлиқ хабарлар кун тартибига чиқди. Ҳозирда асосий муҳокама мавзуси – “Манчестер Сити” Премьер-лигадаги ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчисини кучайтириш эвазига бўлса ҳам, “бу трансферни кўриб чиқадими ёки йўқми?”, деган масаладир.
Sport Witness нашрининг хабар беришича, бир неча манбалар қишки трансферлар ойнаси вақтида Абдуқодир Ҳусановни ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келган “Реал”, Францияда қўққисдан чемпионлик учун даъвогарга айланган “Ланс” ижарага олмоқчи экани, мавсумнинг биринчи ярмида инқирозга юз тутган Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” эса, ўзбек ҳимоячисини тўлиқ трансфер қилиш учун 50 миллион еврогача бадал пули тикиши мумкинлиги ҳақида ёза бошлади.
Бироқ, “Allez Lens” каби нашрлар “Манчестер Сити” ёш ўйинчини қўйиб юбормаслигини таъкидламоқда. Улар “Манчестер Сити”нинг бундай қатъий позициясини “шаҳарликлар” ёш футболчиларни узоқ муддатли салоҳиятини кўзлаб сотиб олишгани билан изоҳламоқда. Шу боис, майдонда имкониятлар ҳозирча чекланган бўлишига қарамай, клуб Ҳусановнинг маҳоратини ўз ичида ривожлантиришда давом этиш ниятида экани кўриниб турибди.
“Манчестер Сити” бир вақнинг ўзида бир нечта мусобақаларда қатнашаётгани ва таркибдаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ тинимсиз муаммоларни инобатга олсак, таркибнинг кенглиги ва захира кучи Пеп Гвардиола ва унинг штаби учун энг муҳим устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, мавсумнинг қизғин пайтида истиқболли марказий ҳимоячининг жамоадан кетиши клуб стратегиясига мутлақо зид келган бўларди.
Январь ойидаги трансфер ойнаси яқинлашган сари, захира ўйинчилари ва ёш истеъдодлар атрофидаги турли миш-мишлар янада авж олиши кутилмоқда. Бироқ, агар кутилмаган кескин ўзгаришлар юз бермаса, “Манчестер Сити”нинг Абдуқодир Ҳусанов борасидаги қарори ўзгармас бўлиб қолади ва бу мантиқан тўғри ёндашувдир.
Катта эҳтимол билан, ҳимоячи “Этихад”да қолади. Чунки “Манчестер Сити” раҳбарияти футболчининг келажаги бўйича режаларида унинг кетиши, айниқса, Англия юқори дивизионидаги асосий рақобатчилардан бирига ўтиши кўзда тутилмаганини қатъий тарзда тушунтириб қўйди, - деб ёзмоқда cityxtra.co.uk эксперти Фредди Пай.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил қилмоқда.
18 ёшли Нурали Абдуқодир Ҳусанов изидан Европага йўл олди
Шомуродов 2025 йилнинг сўнгги ўйинини ҳам “ёндирди”!
Каннаваро: Кутиб чарчадим!
Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди
Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди
Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!



Фикрлар