Арман Царукян ва унинг гўзал ҳамроҳи "ўзбекчасига" овқатланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC жангчиси Арман Царукян ижтимоий тармоқдаги навбатдаги видеоси билан ўртоқлашди. 

Машҳур спортчи ўзининг Instagram саҳифасида турли давлат ва ҳудудларнинг миллий таомларини татиб кўриш жараёни акс этган анъанавий видеолар силсиласини давом эттирди. 

Бу сафар аралаш жанг санъатлари устаси Ўзбекистон ошхонаси таомларини синаб кўрди. У билан бирга доимий ҳамроҳи Нина Драма ҳам палов, салатлар ва нонни татиб кўрди. Иккаласи ҳам одатдагидек таомни қўл билан ейишни афзал кўришди.

«Ниҳоят қўл билан нормал овқат ейишим мумкин», — деб ёзди Царукян пост изоҳида, Ўзбекистон қисқартма номини қайд этиб, смайлик қўшиб қўйди. 

Арман Царукяннинг охирги жангги 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) UFC 331 турнирининг қўшма бош жанглари доирасида бўлиб ўтди. Унга бразилиялик Маурисиу Руффи рақиб бўлди. Беллашув биринчи раунддаёқ Царукяннинг нокаут орқали ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!