Арне Слот: "Биз Салоҳ билан ҳали кўп нарсаларни исботлашимиз керак"

  • 24.01.2026 14:59
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоа вингери Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

Tecno

"Менимча ҳар бир футболчи мураббийнинг барчасини ўйлаб кейин қарор чиқаришини жуда яхши билади. Ўйлайманки, 100та ҳолатдан 99тасида футболчилар майдонга туширилмаса мураббий билан келишмовчиликка учрайди. Футболчи аввало ўзига 100 фоиз ишониши керак. Агар ишонч бўлмаса 60 минг мухлис қаршисида ўйнаш қийин бўлади. Бу ҳолатда футболчилар ўзларига "мен ўйнаш учун етарли даражада ўйинга тайёрманми, аниқ ўйнашим керакми? деган саволни бериши керак. 

Мен фақат Мо ҳақидагина эмас, бошқа футболчилар ҳақида ҳам гапиряпман. Ўйлайманки, асосий таркибга киритилмаган ҳар қандай футболчига буни қабул қилиш қийин бўлади. Чунки ич-ичидан жамоага ёрдам беришни истайди, бироқ бунинг имкони бўлмайди. Асосий таркибга ўзимга идеал кўринмаган футболчини туширсам ўзимни доим ноқулай ҳис қиламан. Биз Салоҳ билан ҳали кўп нарсаларни исботлашимиз керак", - деди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот учун, Арне Слот ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги келишмовчилик сабаб мисрлик футболчи асосий таркибдан чиқариб юборилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!