Арне Слот: "Бу пенальти берилмаслиги керак эди"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши баҳс (2:3) ҳақида фикр билдирди.

Tecno

59-дақиқада "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ўз жарима майдони чизиғи яқинида Данго Уаттаранинг оёғига тегди. Ҳақам Тим Робинсон аввал жарима белгилади, аммо ёрдамчилари фол жарима майдони ичида бўлганини айтгач, у пенальти тайинлади. Қарор ВАР орқали, такрорни кўрмасдан қабул қилинди. Кейин Игор Тиаго 11 метрлик жаримани аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 қилди.

Арне Слот бунга шундай муносабат билдирди:

"Бу мураккаб вазият эди. Ҳақам аввал жарима берди, лекин менимча, бу пенальти бўлиши керак эмасди. Кейин ВАР аралашди ва фол жарима майдонида бўлганини айтди.

Биринчи бўлимдаги Гакпо иштирок этган вазиятни оладиган бўлсак, ўшанда пенальти тайинлаш эҳтимоли бундан ҳам каттароқ эди. Менимча, бу гал ҳакам 11 метрлик белгилашни хоҳламаган", –дея таъриф бериб ўтди мерсисайдликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!