Арне Слот “Ливерпуль”нинг аламли мағлубияти таъсири айтиб берди
Англия Премьер-лигасининг 23-турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” сафарда “Борнмут” меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида жуда аламли мағлубиятга учради.
Гап шундаки, Арне Слот шогирлари 0:2 ҳисобидан кейин иккита гол уриб, вазиятни ўнглашга эришган эди. бироқ “Борнмут” ўйин якунланиши арафасида ғалаба тўпини киритишни уддалади.
Учрашувдан кейин мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот мағлубиятга муносабат билдирди.
- Икки тўп фарқи йўққа чиқариб, ўйин охирида яна гол ўтказиб юбориш жуда оғир. Менимча, биринчи бўлим давомида бор-йўғи 5–10 дақиқа ўйинни тўлиқ назорат қила олмадик. Охирги 10 дақиқада очиқ ўйин бўлди.
Футболчиларимиз чарчаганини кўрдим, чунки олдинги ўйиндан кейин атиги икки кун ўтган эди. Чарчоқ учун футболчиларни айблай олмайман. Бизга жуда интенсив ўйнайдиган рақиб қарши турди, - деди Арне Слот.
23-турдан сўнг 36 очко тўплаган “Ливерпуль” АПЛ жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа бу мавсум чемпионлик унвонини ушлаб қола олмайди.



Фикрлар