Арсен Венгер ЖЧ-2022 ғолиблиги учун асосий 2 та даъвогар кимлигини айтди

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ЖЧ-2022 ғолиблиги учун қайси жамоалар фаворит экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Франциялик мураббийнинг фикрича, яхши қанот ярим ҳимоячиси ва ҳимоячиси бўлган жамоалар ғалаба қозониш учун асосий фаворит ҳисобланади. Франция ва Англияда шундай футболчилар бор. Шунинг учун улар чемпионликка асоси даъвогарлардан ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси мундиалнинг нимчорак финалида Польшага қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Англия эса ушбу босқичда Сенегалга қарши ўйнайди. Бу учрашув ҳам бугун ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!