Арсен Венгер: Премьер-лигада яққол фаворит йўқ
Ads

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Челси” жамоасини Премьер-лигада яққол фаворитлар қаторига қўшмаган. Айни дамда Антонио Конте шогирдлари “тўпчилар”дан уч очкога илгарилаб кетган.

– Мен “Челси”ни чемпионликка даъвогарлар қаторида эканлигига ишонаман. Албатта, бу яхши жамоа, бироқ ҳозир яққол фаворит йўқ. Мусобақа жадвалининг юқори қисмидаги жамоаларнинг ҳар бири етакчиликни қўлга олиши мумкин. Чемпионатни кузатиб бораётган бўлсангиз, бирорта жамоа кўпроқ устунлик қилаётгани йўқ, – дейди Венгер GOAL нашрига.