"Арсенал" - "Барселона": Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ финали олдидан превью

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун аёллар ўртасидаги ЕЧЛ финали бўлиб ўтади - "Арсенал" Лиссабонда "Барселона" билан куч синашади.



"Арсенал" 2007 йилдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнайди. Ўша пайтда аёллар ўртасидаги асосий клуб мусобақаси УЕФА аёллар кубоги деб аталган ва финаллар икки ўйинда ўтказилган эди. Марта ва Лизе Клавенесс таркибидаги "Умео" устидан қозонилган ғалабани Алекс Скоттнинг ягона голи таъминлади. Ўшандан бери "тўпчилар" ярим финалдан нарига ўта олишмаганди.

Каталонияликларда вазият анча осонроқ, жамоани Пере Ромеу бошқармоқда. У аввалроқ Ла Масияда ишлаган (ҳатто Гави билан ҳам тўқнашган), аввалги мураббий Хиралдес жамоасида эса таҳлил ва ўйинларга тайёргарлик билан шуғулланган.

Ромеу Хиралдеснинг футбол услубини мерос қилиб олди ва барча энг яхши футболчилар сафга қайтди. Беш тур давомида "блауграна" 25 та гол урди, бу Испания аёллар чемпионатидаги заиф рақобат шароитида ҳам эътиборга лойиқ натижа. Бунга ёзда "Волфсбург"дан ўтган Эва Паёр катта ҳисса қўшди - полшалик барча мусобақаларда 42 марта тўп киритди. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб кўрсаткич.

Жамоаларнинг ўзаро баҳслардаги натижалари қандай?

4 та - айнан шунча ўйинни "Арсенал" ва "Барселона" Чемпионлар Лигасида ўзаро ўтказган.

Клублар илк бор 2012 йилда 1/32 финалда тўқнашган, ўшанда "блауграна" ҳали профессионал мақомга эга бўлмаган эди. "Канонирлар" осонлик билан навбатдаги босқичга ўтди - сафарда 3:0, ўз майдонида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳимоячи Жен Битти эса ҳет-трик қайд этди. Ўша мавсумда улар ярим финалга қадар етиб борди.

Кейинги ўзаро учрашувни 9 йил кутишга тўғри келди ва бу сафар гуруҳ босқичида кўк-анорранглилар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сафида ҳозирда жамоани тарк этган Женнифер Эрмосо, Лике Мартенс, Асисат Ошоала ва Мариона Калдентей гол урганди.

Халимова Нозима

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!