"Арсенал" - "Лестер": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган марказий беллашувларидан бирини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Жака сариқ карточка олди.
- 90+'
Вардининг зарбасини Лено қийинчилик билан қайтарди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Мэддисон ўрнига Олбрайтон майдонга тушди.
- 84'
Нкетия ҳужумда фол ишлатди.
- 81'
Тирни ўрнига Нкетия майдонга тушди.
- 80'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди ҳисобни очди. Тилеманс Ўндерни олдинга бошлади. Туркияликнинг пасини Жейми дарвозага жойлади.
- 79'
Тирнининг паси ўтмади. Қанотдан шеригини олдинга бошлаган шотландиялик ҳимоячи яхши ҳужум ўйлаб топганди.
- 76'
Варди тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, хавфли ҳужум барбод бўлди.
- 75'
Барнс ўрнига Ўндер майдонга тушди.
- 74'
Менди ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 72'
Вардининг зарбаси у қадар кучли чиқмади ва Лено тўпни ушлаб олди.
- 68'
Бельериннинг зарбасини Шмейхель қайтарди.
- 66'
Тўп назорати "Лестер" томонига ўтиб кетмоқда.
- 63'
Пепе Сака ўрнида ҳаракат қилади.
- 60'
Варди Прат ўрнига майдонга туширилди.
- 57'
Льяказетт ҳам огоҳлантирилди.
- 57'
Мэддисоннинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ йўналиш олди.
- 55'
Мэддисоннинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 52'
Фофана сариқ карточка ишлаб олди.
- 50'
Луиз ўз ўрнини Мустафига бўшатиб берди.
- 48'
Луиз жароҳат олганга ўхшайди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
"Канонирлар" тўпни назорат қилишидан маъно чиқмаяпти. Тўпни шунчаки олиб юриш уларга 1 очко келтириши мумкин, холос.
- 42'
Тилеманс сариқ карточка олди.
- 39'
"Арсенал" тўпни назорат қилмоқда.
- 35'
Фофанага тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 32'
Фукс сариқ карточка олди. Хавфли ва қўпол ўйин.
- 31'
Барнснинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 29'
Тирнининг жарима майдонига узатган тўпини шерикларидан ҳеч ким дарвозага йўллаб юбора олмади.
- 28'
Тирнининг узатмасини Льяказетт у қадар кучли зарба билан дарвозага йўллай олмади. Шмейхель тўпни ушлаб олди.
- 25'
"Арсенал" у қадар фаоллик кўрсатмаяпти. Тўп назорати, асосан, "Лестер"да.
- 22'
Обамеянгга узатилган тўп ноаниқ йўналиш олди.
- 19'
Эванс жарима майдони яқинидан тўпни узоқлаштиришга эришди.
- 15'
"Арсенал" ҳужуми муваффақиятсиз узатма сабаб тўхтатилди.
- 13'
Устунликни қайсидир жамоага бериб бўлмайди. Тенг ўйин!
- 9'
Жаканинг стандарт вазиятдан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
- 8'
Льяказеттнинг ўтиб кетишига Тилеманс фол эвазига имкон бермади.
- 6'
"Лестер"нинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 4'
Льяказетт урган гол офсайд сабаб бекор қилинди. Тирни Шмейхелнинг кўзларини тўсиб қўйган.
- 2'
Мэддисон Ленодан келган тўпни дарвозага парашют услубида ташлаб қўйишга урунди. Ноаниқ.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 6-турининг марказий беллашувига хуш келибсиз. Ушбу беллашувни Абдулосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар