"Арсенал" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия лига Кубоги чорак финалида "Арсенал" "Манчестер Сити" билан баҳс олиб боради. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатишингиз мумкин.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Николас Пепенинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+1'

    Рияд Марезнинг зарбасини Рунар Рунарссон бартараф этди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Седрик Соарешнинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 85'

    Николас Пепе зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 84'

    Рияд Марез ҳимоячиларни ортда қолдира олмади.

  • 81'

    Саед Колашинац ва Эмил Смит-Роунинг пасларини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 80'

    Саед Колашинац пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 77'

    Александр Ляказетт ўрнига Фоларин Балогун ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Родри ўрнига Кайл Уокер майдонга тушди.

  • 74'

    Габирэл Жезус ўрнини Серхио Агуэрога бўшатиб берди.

  • 73'

    ГОООООООООЛ! Эмерик Лапорт Фил Фоденнинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 72'

    Рияд Марез жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 71'

    Саед Колашинац ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 70'

    Бернарду Силва ўринга Ферран Торрес майдонга тушди.

  • 10'

    Александр Ляказеттнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 66'

    Мохамед Эль-Ненни ўрнига Эмил Смит-Роу майдонга тушди.

  • 64'

    Бернарду Силва қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 64'

    Бернарду Силванинг пасини ҳимоячилар узоқлашитиршди.

  • 62'

    Саед Колашинанинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 60'

    ГООООООООЛ! Фил Фоден Фернандиньонинг пасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 58'

    Саед Колашинацнинг оёғидан тўп майдонни тарк этди.

  • 55'

    ГООООООЛ! Рияд Марез жаримадан кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

  • 53'

    Габриэль ўйин қоидасини бузди.

  • 51'

    Габриэль қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 49'

    Мартинелли жароҳати боис майдонни тарк этди, унинг ўрнига Николас Пепе тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+3'

    Мартинелли майдонга қайтди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Мартинелли жароҳат олди.

  • 43'

    Жозеф Уиллокнинг узатмасини Закари Штеффен ушлаб олди.

  • 42'

    Габриэл Жезуснинг кучли зарбасини Рунар Рунарссон қийинчилик билан қайтарди.

  • 40'

    Мэйтленд-Найлснинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 36'

    Манчестер Сити тўпни назорат қилмоқда.

  • 32'

    ГООООООООЛ! Қанотдан узатилган пасни Александр Ляказетт боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 29'

    Рубен Диаш бурчак зарбасидан сўнг дарвозага тўпни тўғрилаб қўймоқчи бўлди, лекин ноаниқ.

  • 25'

    Шкордан Мустафи подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 26'

    Фил Фоденнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлпштиришди.

  • 24'

    Рияд Марезнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 23'

    Эл-Нини кўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 23'

    Эмирик Лапорт бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, ноаниқ

  • 22'

    Рияд Марезнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 19'

    Александр Ляказеттнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.

  • 15'

    Габриэл Жезус қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 13'

    Даниэль Себальоснинг бурчак зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 13'

    Жозеф Уиллокнинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 13'

    Манчестер Сити тўпни назорат қилмоқда.

  • 7'

    Фил Фоденнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 6'

    Фернандиньо жарима майдони ичида пасни қабул қилди ва дарвозага кучли зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 6'

    Александр Зинченконинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 3'

    ГООООООЛ! Габриэл Жезус ҳимоячилардан олдинроқ ҳаракат қилди ва қанотдан узатилган пасни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!