"Арсенал" - "Милан". Превью

Хабарингиз бор бугун УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Жумладан, нимчорак финалнинг энг марказий баҳси шубҳасиз Лондондаги “Эмирейтс” стадионида кечади. Шу куни Женнаро Гаттузо бошчилигидаги “Милан” “Сан Сиро”даги мағлубият учун “Арсенал”дан реванш  олишга уриниб кўради. Арсен Венгер шогирдлари дастлабки учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганига қарамай бугунги баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўришгани табиий. Боиси, “россонерилар” ҳам мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Ушбу муҳим ўйинни Юнас Эрикссон бошчилигидаги швециялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:05да старт олади.

Қуйида жамоаларнинг бугун майдонга тушиши мумкин бўлган таҳминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви.

Лондон. “Эмирейтс” стадиони. 15.03.2018

“Арсенал” (Англия) – “Милан” (Италия)

"Арсенал":  Оспина, Бельерин, Мустафи, Косьелни, Монреаль, Джака, Рэмзи, Уилшир, Озил, Мхитарян, Уэлбек.

"Милан": Доннарумма, Калабрия, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Кесси, Билья, Бонавентура, Сусо, Чалханоглу, Кутроне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!