"Арсенал", "Челси" ва ПСЖ бир футболчи учун курашади
"Арсенал" ёзда ҳужумчи олмоқчи ва номзодларни ҳам кўиб чиқмоқда. "GiveMeSport" нашри хабарига кўра, Артета жамоаси "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимҳенни асосий номзод сифатида кўрмоқда.
"Канонирлар" нигериялик футболчини ёзда қўлга киритишга уриниб кўради. Викторга "Арсенал"дан ташқари, "Челси" ва ПСЖдан жиддий қизиқиш бўлмоқда. 25 ёшли форвард яқинда мавсум охирида Неаполдан кетишини маълум қилган эди.
Жорий мавсум Осимҳен "Наполи" таркибида 20 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва шерикларига учта голли узатма амалга оширди.
Фикрлар