Ads

"Арсенал" клуби Франциянинг "Сент-Этьен" жамоаси ҳимоячиси Вильям Салибани ўз сафига қўшиб олади.

TF1 тарқатган хабарга кўра “канонирлар” француз клуби билан 18 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. АПЛ гранди ушбу трансфер учун 30 млн евро сарфлайди.

Эътиборлиси, Салиба расман “Арсенал” футболчисига айлансада, янги мавсумни ўз жамоасида ўтказади. Боиси, лондонликлар уни "Сент-Этьен"га бир йилга ижарага беришади.

Маълумот учун, Салиба ўтган мавсум Франция чемпионатида 16та ўйинда майдонга тушди.