"Арсенал" 18 ёшли футболчига харидор бўлмоқда

"Зальцбург" марказий ярим ҳимоячи Доминик Собослаи яқин вақтлар ичида Туманли албионга йўл олиши мумкин.

Айни вақтда футболчини "Арсенал" скаутлари кузатиб боришмоқда. Скаутлар ёш футболчининг ўйинини кўриш учун эртанги "Ливерпуль" билан ўйинга ташриф буюришади, дея хабар бермоқда Footballinsider247.com.

18 ёшли Собослаи жорий мавсумда "Зальцбург" сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 3 та голлик пас муаллифига айланган. Ушбу йил март ойида иқтидорли хавбек клуб билан 2022-йил ёзигача шартномасини узайтирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!