
"Арсенал" "Бавария"дан ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Арсенал" "Бавария" ярим ҳимоячиси Жоау Пальиняни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк маълум қилди. Португалиялик хавбекни "Тоттенхэм" ҳам кузатиб бормоқда.
Манбага кўра, "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ўз схемасига керакли футболчи деб ҳисобламайди, шунинг учун уни қўйиб юборишга тайёр. Португалиялик футболчи "Бавария"га ўтган йилнинг ёзида "Фулхэм"дан кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 51 млн еврони ташкил этган.
Ўтган мавсумда 30 ёшли Пальиня клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, бирор марта ҳам самарали ҳаракат қилмаган. Transfermarkt портали ҳисоб-китобларига кўра, футболчининг бозор нархи 30 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар