“Арсенал” базўр шартнома қилган тўпурардан осонгина воз кечмоқда

“Арсенал” раҳбарияти ўтган мавсум олдидан Пьер-Эмерик Обамеянгни жамоада қолишга базўр кўндирган эди.

Энди “канонирлар” раҳбарияти габонлик ҳужумчидан тезроқ қутилмоқчи ва уни ёзги трансферлар охиригача сотиб юборишни мақсад қилган.

32 ёшли тўпурарнинг “Арсенал” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади ва Обамеянг ушбу битим бўйича ҳафтасига 350 минг фунт маош олмоқда. “Канонирлар” уни сотиб юбориб, маош фондини тежамоқчи.

Бош мураббий Микель Артетага Обамеянгнинг сермаҳсуллиги пасайгани ёқмаяпти. Ўтган мавсумда ҳужумчи премьер-лигада 29 та ўйинда 10 та гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!