Ads

"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин энди жамоадан ҳеч қаёққа кетмайдиган бўлди. 

Лондон клуби Европа грандлари талашаётган ушбу футболчини 2023 йилгача ўз таркибида олиб қолиш учун янги шартнома тузишга эришди. 21 ёшли испаниялик футболчи энди ҳафтасига 100 минг фунт стерлингдан кўпроқ маош оладиган бўлди. 

Жорий мавсумда Бельерин Англия чемпионатида 11 маротаба, Европа чемпионлар лигасида уч маротаба майдонга тушди. 

SPORTS.uz