“Арсенал” беодоб футболчисини қимматга сотмоқчи
Лондон клуби бош мураббийи Микаэль Артета билан чиқиша олмаётган Маттео Гендузи бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда.
“Арсенал” 21 ёшли франциялик футболчининг трансферини 44,5 миллион еврога баҳоламоқда. Лондонликларнинг Гендузига қиммат нарх белгилашига уни олмоқчи бўлган “Барселона”, “Вильярреал” ва "Лион” қаторига моддий жиҳатдан анча бақувват бўлган ПСЖнинг қўшилгани сабаб бўлди.
Маттео якунланган мавсумда 34 та учрашувда майдонга тушиб, учта голли пас оширган эди. Ёзда Гендузи тартиб-интизом қоидасини бузгани ва ишга сидқидилдан ёндашмагани учун Микель Артета томонидан машғулотлардан четлатилган эди.
Фикрлар