“Арсенал” бир юлдуз учун “Барса”га кўпмиллионлик таклиф беради

“Арсенал” ёзги трансферлар вақтида “Барселон” ҳужумкор футболчиси Рафиньяни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Mirror нашрининг ёзишича, “канонирла” 27 ёшли бразилиялик ўйинчини олиш мақсадида каталонияликларга кўпмиллионли таклиф тайёрламоқда. “Барселона” Рафиньяни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.

Каталония суперклуби би ўйинчини икки йил муқаддам “Лисд”дан 58 миллион еврога трансфер қилганди. “Барселона” хўжайинлари бу ёз таркибга Европа чемпионати қаҳрамонлари – Никол Уильямс ва Даниэль Ольмони қўшиб олишга уринмоқда. Бу трансферларни амалга ошириш ва ўйинчиларни қайдномадан ўтказиш имконияга эга бўлиш учун клуб таркибдаги айрим қимматбаҳо футболчиларини сотиб юборишига тўғри келади.  

Рафиньянинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳар икки қанотдан ҳужум уюштира оладиган бразилиялик форвард ўтган мавсум 37 та учрашувда 10 та гол ва 13 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!