"Арсенал" бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган "Герта" футболчисини сотиб олади
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа "Герта" ҳимоячиси Омар Рекикнинг трансфери бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
“Рекик - истеъдодли футболчи. Биз анчадан бери уни кузатиб келамиз. Унинг трансфери муваффақиятли бўлишига ишонамиз”, - деди испаниялик футболчи.
19 ёшли тунислик футболчининг трансфери 1 млн еврога баҳоланмоқда. У жорий қишки трансферлар давридаёқ “Арсенал”га кўчиб ўтади.
Рекик “Герта” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Аммо у Берлин клубининг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Фикрлар