"Арсенал" Боатенг масаласида "Бавария" билан музокара бошлади

Лондоннинг "Арсенал" клуби германиялик ҳимоячи Жером Боатенгнинг трансфери бўйича "Бавария" билан музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 31 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Мюнхенликлар эса уни 15 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Боатенг жорий мавсум “Бавария” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!