"Арсенал" бош мураббийи кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Уотфорд"га қарши ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, Артета жамоа ўсишга эришаётганини таъкидлади.
"Уотфорд" - яхши жамоа эканини исботлай олди. Уларни мағлуб этиш осон бўлгани йўқ.
"Арсенал" ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ривожланиб бораётганимизни ҳис қиляпман. Футболчилар бир-бирини тушуниб ҳаракат қилмоқда. Бу қувонарли ҳолат.
Кеча 3 та гол урдик. Бундан ҳам кўп гол киритишимиз мумкин эди. Бироқ ҳимоямиз борасида ҳали қилинадиган ишлар етарлича", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар