“Арсенал” бош мураббийлигига саккиз мутахассис даъвогар

“Арсенал” раҳбарияти жамоа ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказган ва янги чемпионатни ҳам бўш бошлагани боис, бош мураббий Микель Артетани истеъфога чиқармоқчи.

Клуб таркибни кучайтириш учун 250 миллион евро сарфлаганига қарамай, жамоа кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.  

Айни пайтда “канонирлар” испаниялик мутахассис ўрнига жамоани қабул қилиб оладиган мураббийлар рўйхатини шакллантириш билан банд.

Ҳозирча, Лондон клубидан таклиф олиши мумкин бўлган мураббийлар орасида Брендан Рожерс, Эдди Хау, Антонио Конте, Ральф Хайзенхюттль, Роберто Мартинес, Жан Пьеро Гасперини, Пауло Фонсека ва Фредди Юнгберг бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!