"Арсенал" бразилиялик ҳужумчи топди

"Арсенал" жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. "Football Transfers" нашри хабарига кўра, Лондон клуби "Порту"дан Эванилсонни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"Канонирлар" раҳбарлари бразилиялик футболчининг сўнгги ўйинларидан ҳайратда ва 24 ёшли футболчи учун таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Бироқ лондонликлар 24 ёшли форвард учун 75 миллион евро тўлашлари керак бўлади.

2023/2024 йилги мавсумда Эванилсон "Порту" таркибида 23 та расмий ўйин ўткази, 16 та гол урди ва шериклари учун 5 та голли узатмани амалга оширди. "Арсенал" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!