"Арсенал" Бундеслигадан ўзига зўр футболчи топди

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ярим ҳимоячиси Йеспер Линдстрём фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Унга "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

Sport1 журналисти Патрик Бергер хабарига кўра, Лондон клуби 23 ёшли даниялик ярим ҳимоячисининг трансферига асосий даъвогар ҳисобланади. Боиси, Йеспернинг хизматларига “канонирлар”дан ташқари АПЛнинг яна 3 та клуби қизиқиш билдирмоқда.

Франкфурт клуби Линдстрёмни сотишга тайёр. Немис клуби унинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Йеспер Линдстрём жорий мавсум Бундеслигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!