"Арсенал" чемпион футболчини олади
“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ўзининг устози – Хосеп Гвардиола шогирдларини ўз жамоасига олишни давом эттиради.
Испаниялик мутахассис бу гал “Манчестер Сити”дан Кэлвин Филлипсни таклиф қилмоқчи. Артета 27 ёшли футболчи майдон марказини мустаҳкамлашига ишоняпти.
“Канонирлар” бу транферни январь ойида амалга оширмоқчи.
Филлипс ҳозиргача Премьер-лиганинг учта учрашувида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ўзини кўрсата олгани йўқ.
Ярим ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг трансфер нархи 32 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар