"Арсенал" Дубайга боради
Лондоннинг “Арсенал” клуби давралар оралиғида Дубайда қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғини ўтказиб қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
“Канонирлар” БААга 7 февраль куни йўл олишади ва 11 февраль куни ортга қайтишади.
“Биз бир нечта муҳим ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз ва бу борада иссиқ об-ҳавода машғулотлар ўтказишни сабрсизлик билан кутяпмиз. Дубай биринчи рақамли футбол инфратузилмасига эга ажойиб жой. Мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига киришишдан олдин ҳолатни ўзгартириш биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлади”, - дейди “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда 24 та турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар