"Арсенал" Дьёкереш ўрнига ҳали танилмаган ҳужумчини танлади
Зўрдан зўр чиқаверади
«Монца» жамоаси ҳужумчиси Густаво Варела Лондоннинг «Арсенал» клуби диққат марказига тушди.
Arsenal Radar нашрининг ёзишича, «канонирлар» скаутлари 21 ёшли португалиялик футболчининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Варела жорий мавсумда расмий учрашувларда еттита ўйинда саккизта гол уриб, ўзини ёрқин намоён қилди.
Шу боисдан «Арсенал» раҳбарияти унда Виктор Дьёкерешга эҳтимолий алмашув сифатида кўраётгани айтилмоқда. Манбаларга кўра, ёш форвард бўйича расмий музокаралар қишки трансфер ойнаси, яъни январь ойидаёқ бошланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Монца» Густаво Варелани ўтган ёзда «Бенфика» клубидан 2,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирча футболчининг бозор қиймати 5 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бироқ мутахассислар унинг бу каби ўйини давом этса, нархи тез орада кескин ошишини тахмин қилмоқда.

Изоҳлар (0)