“Арсенал” ечим тополмаяпти

  • 06 Jun 19:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” раҳбарияти Пьер-Эмерик Обамеянг масаласида ечим топа олмаяпти.

Tecno

Гарчи лондонликлар габонлик ҳужумчига ўртадаги шартномани яна икки йилга узайтириш таклифини берган бўлса-да, Обамеянг бунга кўнгани йўқ.

Моҳир ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси йили якунига етади. Агар “Арсенал” ҳужумчини янги шартнома имзолашга кўндиролмаса ёки шу йил ёзда сотиб юбормаса келаси йили ҳужумчидан ҳам, трансфер суммасидан ҳам қуруқ қолади.

Шунинг учун лондонликлар раҳбарияти Обамеянгни ҳеч бўлмаса, 20 миллион фунтга бўлса ҳам сотиб юбориш тарафдори. Футбол амалиётида бир йиллик шартномага эга ўйинчилар учун кўпчилик катта пул тикмайди.

Обамеянг жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда 17 та гол урди ва иккита голли пас узатди.

Зиданнинг омади чопди. Ҳамма талашаётган супер футболчи “Реал”ни танлади

Comments

You must be logged in to commet!