"Арсенал" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клубига вингерb Леандро Троссард фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига "Ал-Иттиҳод" клуби қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби раҳбарияти футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Трансфермаркт портали эса Троссарднинг нархини 35 миллионга баҳоламоқда.

Леандронинг "канонирлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган. У жорий мавсум Англия Премьер-лигасида жами 10 та ўйинда майдонга тушди. Троссард ушбу учрашувларда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

"Ал-Иттиҳод" айни дамда Саудия чемпионатида 2-ўринда бормоқда. "Арсенал" эса якунланган 10 турдан сўнг 18 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!