“Арсенал” етти ўйинчини нишонга олди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета чемпионлик учун курашишни мақсад қилган. Бу йўлда испаниялик мутахассис таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга тайёр.

Яқинда “канонирлар” ишончни оқлай олмаётган бир гуруҳ футболчилар билан хайрлашиши ҳақида хабар тарқатилган эди.

Энди клуб мутахассислар янги ижрочилар трансфери бўйича иш бошлади.

The Athletic нашри лондонликлар нишонида турган футболчилар бўйича маълумот берли. Унга кўра, Микель Артета ҳимоя марказига “Боруссия Дортмунд” вакили Нико Шлоттербек ва “Бавария” ўйинчиси Матейс де Лигтни олиб келмоқчи. Бу ўйинчиларнинг трансфери январга мўлжалланган.

Шунингдек, “канонирлар” рўйхатидан “Аякс”нинг 17 ёшли футболчиси Жоррел Хато, “Астон Вилла”дан Дуглас Луис, “Реал Сосьедад”дан Мартин Субименди, “Бранфорд” ҳужумчиси Эйван Тоуни, “Вулверхэмптон” аъзоси Педро Нето ҳам жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!