"Арсенал" Европа лигасида ажойиб рекорд ўрнатди

"Арсенал" клуби УЕФА Европа лигасида рекорд ўрнатди. Мусобақанинг жорий мавсумида “канонирлар”нинг нақд 15 та футболчиси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Жумладан, голларни Пьер-Эмерик Обамеянг (3 гол), Эдвард Нкетиа (3), Жозеф Уиллок (3), Николя Пепе (3), Муҳаммад Эл-Ненни (2), Фоларин Балогун (2), Габриэль Магальянес (1), Давид Луиз (1), Александр Ляказетт (1), Рейсс Нелсон (1), Пабло Мари (1), Букайо Сака (1), Эмиль Смит (1), Киран Тирни (1) ва Мартин Эдегор (1) киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” кеча Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувида “Олимпиакос” меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!