"Арсенал" Европани "ёндираётган" ҳужумчини жалб қилмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Англия Премьер-лигасининг "Арсенал" клубига кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда "Lequipe" нашри. 
 
Хабарингиз бор, швециялик ҳужумчи 2024 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди. Ушбу вазиятдан сўнг футболчи кўплаб гранд клубларнинг асосий мақсадига айланиб бораётган эди. Бундан ташқари, "тўпчилар"нинг кам сонли ҳужумчиларидам бири ҳисобланган Габриэл Жесус бир неча кун олдин оғир жароҳат олиб, мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. Шу боис, Артета бошчилигидаги лондонликлар шу ойда янги форвард сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. 
 
Манбага кўра, "канонирлар" Виктор учун португалияликларга 100 миллион евро беришга тайёр. Бироқ, клуб мутасаддилари қишки трансферлар ойнасида ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирган. 
 
Маълумот ўрнида, 26 ёшли ўйинчи бу мавсум 30 та учрашувда иштирок этиб, 32 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!