"Арсенал" футболчилари жамоа раҳбарияти таклифига бир шарт эвазига рози бўлишади
"Арсенал" клуби футболчилари Англия премьер-лигаси номаълум муддатга тўхтатилгани ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни енгиллатиш учун "тўпчилар" раҳбарияти томонидан маошларни қисқартириш бўйича билдирилган таклифга рози бўлишди.
Инглиз матбуотига кўра, футболчилар "канонирлар" раҳбариятининг таклифини бир шарт эвазига қаноатлантиришади. Унга кўра, ёзда клубни тарк этадиган футболчилар ушлаб қолинган пулларни қайтариб олишади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Арсенал" агар чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, маошларини тўлақонли тўлаб бериш таклифи билан чиқишган эди.

Фикрлар