“Арсенал” футболчиси келажагини январда аниқлаб олади
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир яқин орада бош мураббий Арсен Венгер билан ўз келажагини муҳокама қилади.

25 ёшли футболчининг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси келгуси ёзда ўз ниҳоясига етади.

“Мен илгари ҳам бу ерда ўйнашда давом этишни исташимни айтган эдим. Менимча, вақти келганда келажагим борасида музокара ўтказамиз. Яна бир ой бор ва кейин мураббий билан гаплашиб кўраман”, – деб айтиб ўтди Уилшир.

Маълумот учун, Уилшир бу мавсум АПЛда икки ўйинда иштирок этди холос.