"Арсенал" футболчиси "Милан"га ўтиши борасида тарқалган хабарларни инкор этди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра ўзининг “Милан”га кўчиб ўтиши борасида тарқалган хабарларни инкор этди.

“Милан”дан ҳеч ким мен билан боғланмади. Мен премьер-лигада ўйнаяпман ва “Арсенал”нинг бир қисми эканлигимдан бахтиёрман. Мен чинданам бу ерда эканлигимдан хурсандман”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Торрейра ўтган мавсум АПЛда жами 34та ўйинда 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!