“Арсенал” футболчиси учун 3 та клуб харидор

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Энзли Мейтленд-Найлз жамоани тарк этиши мумкин. Бош мураббий ўз услубига мос тушадиган футболчиларни олиб келмоқчи ва бу борада унга кўпроқ маблағ зарар қилмайди.

Бу мавсум барча турнирларда 32 учрашувда майдонга тушганлигига қарамай, 22 ёшли футболчи Микель Артетанинг янги мавсум учун режаларига кирмайди. Боз устига, номлари сир тутилаётган 2 АПЛ жамоаси ҳамда Бундеслиганинг 1 клуби уни сотиб олиш учун таклиф юборган.

Мейтланд-Найлзнинг “канонирлар” билан яна 3 йиллик шартномаси бор. У бу мавсум премьер-лигада 20 ўйин ўтказиб, 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!